UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 август) | Новости

10 Авг 2020

Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 019,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 22,5% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 87,4% - биржа савдолари, 4,6% - кўргазма-ярмарка савдолари, 7,4% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 386,5 млрд сўмни ташкил қилди, бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 11,7% га кўпдир. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 14,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 709 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,1 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 2,9% биринчи тоифадаги авторақамларга, 18,6% иккинчи, 30,2% учинчи, 10,4% тўртинчи,  13,4% бешинчи ва 24,4% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 891,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 26,0% га кўпдир. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 1 353,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 164,0 тоннаси, яъни 86,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 90 та харидор иштирок этди.

Ўтган ҳафтада пахта ёғининг бошланғич нархи ўртача 10,5% га кўтарилди, шу сабабли барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 390,6 минг сўмдан 12 836,9 минг сўмгача, яъни 12,7% га ўсди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси 0,5% га ўсиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 10 720,0 минг сўмни ташкил этди.

Шакар

Ҳафта давомида биржа савдоларига 2 756,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 838,0 тоннаси, яъни 30,4% сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 829,5 минг сўмдан 5 851,6 минг сўмгача, яъни 0,4% га кўтарилди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади ва маҳсулотни бир тоннаси учун 5 843,9 минг сўмни ташкил этди.

Бензин

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 51 498,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 11 918,1 тоннаси, яъни 23,1% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 39 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 855,9 минг сўмдан 4 899,3 минг сўмгача, яъни 0,9% га кўтарилди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси бензиннинг бир тоннаси учун 4 904,8 минг сўмни, АИ-91 бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси бензиннинг бир тоннаси учун 5 668,6  минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 5512