Elektron maqolalar


Ҳорижий ҳамкорлар учун тавсиялар 29 yanvar 2016

Тижорат ташкилотларида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий босқичи ҳорижий ҳамкорлар билан шартномавий муносабатларни ташкил этишда иш юритиш услубларидаги ўзгаришлар билан тавсифланади. Ташқи бозорга чиқаётган тадбиркор маҳсулотларни харид қилиш ва сотиш бўйича амалдаги ташқи савдо ҳуқуқий тартиби ва шартномавий ҳуқуқий муносабатлар ҳақида маълум бир билимларга эга бўлиши керак. Бу ҳолатларда халқаро битим (келишув), конвенция, миллий қонунчилик, норматив акт тизими халқаро савдо бизнес амалиётини ташкил этишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Бугун биз биржа савдоларида иштирок этишни хоҳлаган хорижликлар учун ҳисоб очиш ва шу билан боғлиқ бошқа саволларга жавоб берамиз. Batafsil

"ЎзРТХБ" АЖ Матбуот котибининг Биржа савдолари ва кичик бизнесга бағишланган матбуот-анжуманидаги кириш сўзи 18 dekabr 2015

Аввалом бор тадбиримизга келганингиз учун катта раҳмат. Бугунги матбуот-анжуманимиз биржанинг асосий савдо платформаси яъни биржа савдолари ва уларда кичик бизнес субъектларининг иштирок этишига бағишланган. Batafsil

Биржа савдолари ва кичик бизнесга бағишланган матбуот-анжумани 16 noyabr 2015

2015 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан ОАВ ходимлари учун “Кичик бизнес субъектларини товар ва хомашё ресурслари билан таъминлашда биржа савдоларининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ОАВ ходимларини биржа савдоларининг 2015 йил 9 ойлик якунлари, ҳамда уларда кичик бизнес субъектларининг иштироки билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди. Batafsil

Биржа фаолиятида АКТга бағишланган матбуот-анжумани 04 sentyabr 2015

2015 йилнинг 13 августида Миллий матбуот марказида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан «Ахборот-коммуникация технологиялари – биржа савдолари ривожланишининг муҳим омили» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Учрашувнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ЎзРТХБнинг биржа, ярмарка ва аукцион савдоларида жорий этилиши ҳолатлари ва истиқболлари билан оммавий ахборот воситаларини таништиришдан иборат эди. Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖ бошқарма раиси в.в.б. Навруз байрами ва Андижон филиалининг янгиланган биносини очилиш муносабати билан сўзлаган табрик нутқи 02 aprel 2015

Аввалам бор барчангизни юртимизга кириб келатаёган Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Шу фурсатдан фойдаланиб сизларга баҳорий кайфият, бахт ва омад тилайман. Наврўз байрами хонадонларингизга фаровонлик, қувонч ва шодлик келтирсин! Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖ нинг 2014 йилнинг 9 ойлик фаолият якунлари 09 dekabr 2014

Жорий йилнинг 9 ойлик даврида биржанинг барча савдо платформаларида амалга оширилган битимларнинг ҳажми 6,5 трлн сўмни ташкил қилиб, бу ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 27 фоизга ортиқ деганидир. Бу орада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан аввалги йилга нисбатан икки баробарга ортиқ, яъни 1,2 трлн сўмга тенг маҳсулот сотилди. Batafsil

Биржа савдоларининг Қоидаларига шарҳлар 01 aprel 2014

Биржалар бозор иқтисодиётида, тадбиркорлик фаолиятида савдони ўзига ҳос кўринишда ўтказилиши билан муҳим ўрин тутади. Айрим муаллифлар биржаларни иқтисодиётни ўзаги деб ҳисоблашади. Batafsil

Биржа комиссиялари 01 aprel 2014

"ЎзРТХБ" ОАЖда биржа комиссиялари тузилиб ўз фаолиятини олиб боришмоқда, хусусан: Арбитраж комиссияси; Тартиб-интизом комиссияси; Листинг Комиссияси; Котировка комиссияси. Batafsil

Электрон харидлар бўйийча ўқув қўлланма 01 aprel 2014

Бизнинг иқтисодиётимизда аукцион савдолар самарали бозор механизми сифатида фаол ривожланиб бормоқда. Ушбу воситага алоҳида этибор берилмоқда. Тадбиркорларни электрон харидлар тизимига жалб қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда, бу ўз ўрнида рақобатни ошишига, товарларнинг нархларини оптималланишига хизмат қилади. Айрим саволларга жавоб топилиши ушбу механизмнинг таъсирини янада яхшироқ тушунишга ва ушбу масалада қизиққан субъектлар учун фаол иштирок этиш имкониятини беради. Batafsil