18 Дек 2015
Аввалом бор тадбиримизга келганингиз учун катта раҳмат.
Бугунги матбуот-анжуманимиз биржанинг асосий савдо платформаси яъни биржа савдолари ва уларда кичик бизнес субъектларининг иштирок этишига бағишланган.
Сизларга маълумки Ўзбекистон республика товар хомашё биржасида бир нечта савдо платформлари мавжуд. Бундан аввалги анжуманларимизда биз давлат ва корпоратив харидларига тўхталиб ўтган эди бугун эса биржа фаолиятининг асосий йўналишига тўҳталиб ўтамиз.
Бир ҳисобдан бугунги тадбиримизни жорий йилнинг 9-ойлик якунларига бағишланган деб айтишимиз мумкин. Чунки маърузаларда айтиб ўтиладиган барча кўрсаткичлар айнан мана шу даврни ўз ичига қамраб олади.
9 ойлик савдо натижаларига кўра биржа савдолари ЎзРТХБ товар айланмасини 79%ни эгаллади ва олдинги йиллар билан солиштирадиган бўлсак жорий йилда айрим товар сегментларида нархларни кескин пасайиш ҳолатлари кузатилди. Ушбу ҳолатларни цемент, суюлтирилган газ ва қора металл бозорларида кузатишимиз мумкин. Бу ўз навбатида тадбиркорлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатди чунки улар хомашё ресурсларини арзон нархда сотиб олиш имконига эга бўлдилар. Кейинчалик ушбу хомашё базасида тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариб, уларни биржанинг бошқа савдо платформаларида сотдилар.
Бугунги маърузачиларимиз айнан мана шу мавзуларга батафсилроқ тўхталиб ўтадилар.
“ЎзРТХБ” АЖ Матбуот котиби
Тиллабоев Хикматулло