E'lonlar


“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ қуйидагилар бўйича энг яхши таклифлар танловини эълон қилади

1. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ 2024 йилнинг биринчи ярми ва 2024 йил бўйича молиявий ҳисоботларнинг ташқи аудитини алоҳида аудиторлик хулосаларини тақдим этган ҳолда ўтказиш.

Batafsil

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ қуйидагилар бўйича энг яхши таклифлар танловини эълон қилади

Халқаро aудит стандартларига мувофиқ халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (ХМҲС) мувофиқ тайёрланган 2024 йил учун консолидaциялашган молиявий ҳисоботларнинг ташқи аудитини ўтказиш.

Batafsil

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Сурхондарё филиали мутахассиси Қулматова Сайёра Қаршиевнанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Batafsil

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

Batafsil

ДИҚҚАТ! Ҳурматли «ЎзРТХБ» АЖ мижозлари!

2024 йил 15 апрель куни техник сабабларга кўра «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг Салл-марказ рақами (71 207-00-33) ва ишонч телефони (71 213-33-03) вақтинча иш фаолиятида эмас. Барча савол ва мурожаатларни https://uzex.uz/ расмий сайтидаги чат ва https://t.me/uzexfeedback (https://t.me/UZEXfeedbackbot) телеграм боти орқали йўллашингиз мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Batafsil

Фермер хўжаликлари ва кластерлар диққатига!

Пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади. Қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

Batafsil

Аукцион ва электрон дўконда қатнашиши учун керак бўладиган маблағни ҳисоблаш калькулятори жорий қилинди

xarid.uzex.uz электрон тизимда бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион ва электрон дўкон савдоларида давлат буюртмачилари ҳамда савдо иштирокчилари савдоларда қатнашиш учун керак бўладиган воситачилик йиғими ва закалат маблағларини ҳисоблаб берувчи калькулятор яратилди. Калькулятордан фойдаланиш учун мижоз тури, бошланғич нарх ва таклиф миқдори киритилганидан сўнг керак бўладиган воситачилик йиғими ва закалат маблағлари ҳисоблаб берилади.

Batafsil

Авторақамлар харидорлари диққатига!

Ҳурматли иштирокчилар, эслатиб ўтамиз! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2023-yildagi 253-сонли Қарорига кўра ғолиб (жисмоний шахс) молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплагандан кейин ўзининг яқин қариндошига (ота-она, туғишган ёки ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобоси, бувиси, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, тугишган ёки ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари)га, шунингдек, умумий мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ва меросхўрларга тегишли бўлган автотранспорт воситасига РЎДРБни расмийлаштиришга розилик беришга ҳақли.

Batafsil

Аукцион ва электрон дўконда буюртмачи ва иштирокчи ўртасида электрон чат ишга туширилди

xarid.uzex.uz электрон тизимда бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион ва электрон дўкон савдоларида давлат буюртмачилари ҳамда савдо иштирокчилари ўртасида битим тузилганидан сўнг, “Менинг битимларим” бўлимида электрон чат орқали ўзаро хабарлашиш имкони яратилди. Давлат буюртмачиси ва харид иштирокчилари “Очиқ чат” ячейкасига кириб сўровларга жавоб беради.

Batafsil