“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ қуйидагилар бўйича энг яхши таклифлар танловини эълон қилади | Объявления

28 Авг 2024

Халқаро aудит стандартларига мувофиқ халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (ХМҲС) мувофиқ тайёрланган 2024 йил учун консолидaциялашган молиявий ҳисоботларнинг ташқи аудитини ўтказиш.

Иштирокчилар учун асосий талаблар:

  • аудиторлик ташкилотининг жавобгарлигини суғурталаш полисининг мавжудлиги;
  • иштирокчининг "катта тўртлик" таркибига кирувчи халқаро аудиторлик ташкилотининг шўъба корхонаси/филиали эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;
  • Ўзбекистоннинг йирик компаниялари ҳамда халқаро компаниялар билан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (аудит, Ҳалқаро молиявий ҳисоботлар стандарти бўйича ҳисоботлар тансформaцияси) бўйича хизматлар кўрсатишда самарали амалий тажрибаси борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги;
  • штат жадвалида ХМҲС ва ХАС (Халқаро аудит стандартлари) соҳасида зарур бухгалтерия (аудиторлик) малакасига эга, УФРС соҳасида аудиторлик ва тегишли консалтинг хизматлари билан шуғулланадиган, халқаро тан олинган сертификатларга (АССА, DipIFR, CAP, CIPA) эга бўлган ва  камида 5 йил иш тажрибаси бўлган мутахассислар билан таъминланган бўлиши.

Ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш (формати) ва тили

Аудиторлик хулосаси рус тилида 4 (тўрт) нусхада  ва инглиз тилида 2 (икки) нусха қоғозда, шунингдек электрон шаклда (pdf) тайёрланиши керак.

  • Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган 2024 йил бўйича консолидatsiялашган молиявий ҳисоботларни текшириш муддати 2025 йил 6 март.
  • Тўлов шартлари:

Шартнома имзолангандан кейин 30% олдиндан тўлов,

Аудит бошланганидан бир ҳафта ўтгач 25%,

Дастлабки аудит жараёнлари тугагандан сўнг 35%,

Текширилган молиявий ҳисобот бўйича якуний аудиторлик хулосаси тақдим этилганда 10%.

Иштирокчилар маълумот олиш учун таклифларни қабул қилиш муддатидан олдин Буюртмачига ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 гача (шанба ва якшанбадан ташқари)  (+99871) 207-00-33 (ички 10-03) телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун: Молия-иқтисод департенти директори Мустафина Виктория Валерьевна.

Қўшимча маълумотлар  www.uzex.uz расмий веб-сайтда ҳам берилган.

Барча манфаатдор ташкилотлардан тижорат таклифларини Тошкент шаҳри Бобур кўчаси, 77-уй манзилига  ёки v.mustafina@rtsb.uz электрон почта орқали  сканерланган шаклда 2024 йил 13 сентябргача юборишлари сўралади.

Курилди: 862