“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА | Объявления

04 Окт 2024

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«ЎзРТХБ» АЖ акциядорларига 2024 йил 26 октябрь куни соат 11:00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш - eVOTE” (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этувчи «ЎзРТХБ»АЖ акциядорлари реестрини шакллантириш куни: 2024 йил 22 октябрь.

 

Кун тартиби:

1.    «ЎзРТХБ» АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида.

2.    «ЎзРТХБ» АЖнинг 2024 йил 9 ойлик натижалари бўйича соф фойдасини ва ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш тўғрисида.

3.    «ЎзРТХБ» АЖ Кузатув кенгаши аъзосининг ваколатларини муддатидан аввал тугатиш тўғрисида.

4.    «ЎзРТХБ» АЖ Кузатув кенгашининг аъзосини сайлаш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77-уйда жойлашган Биржа биносида, 2024 йил 21 октябрдан бошлаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан http://evote.uz/ сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва ушбу йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш юзасидан саволлар бўйича (71) 207-00-33 (ички:1045) телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Акциядорлар ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзилларга юборишлари мумкин: info@rtsb.uz.

Курилди: 1660