Хабарлар


«COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) чиройли мобиль рақамларга 50% чегирма тақдим этди

Жорий йилнинг 15 июлидан бошлаб «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) “ЎзРТХБ” АЖнинг mobilraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукцион орқали сотиладиган чиройли сонлар комбинациясига эга уяли телефон рақамлар акциясини бошлади. Акция доирасида, чиройли мобиль рақам харидорлари учун қуйидаги бонуслар тақдим этилади:

Батафсил

2019 ЙИЛ 8 ИЮЛЬ - 14 ИЮЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 8-14 июлларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 054,3 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 41%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 23% га ўсиб, 473,5 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ Андижонда матбуот анжумани ўтказди

2019 йил 12 июль куни “ЎзРТХБ” АЖ Андижон шаҳрида “Биржа технологиялари: бизнес учун имкониятлар ва истиқболлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ҳам ўтказилди.

Батафсил

Чорва учун емларнинг биржа бозори тўғрисида

Сўнги пайтларда ОАВ гўшт ва гўшт маҳсулотларнинг нархларини ўсиши ва бунинг сабабларидан бири сифатида ем маҳсулотларини биржа орқали сотилиши тўғрисида маълумотлар тарқатилмоқда. Масалани ечими сифатида биржа савдоларидан воз кечган ҳолда, хўжалик юритувчи корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузиш муносабатларига ўтиш таклиф этилган.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖНИНГ 2019 ЙИЛ I ЯРИМ ЙИЛЛИК ЯКУНЛАРИ

“ЎзРТХБ” АЖ умумий савдо айланмаси ҳажми 2019 йилнинг I ярим йиллик якунига кўра 20 949,0 млрд сўмни ташкил қилди ва 2018 йилнинг I ярим йиллик якунига нисбатан 56% га ўсди. Кичик ва хусусий тадбиркорлар иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2018 йилнинг мос даври билан солиштирганда 60% га ўсиб, 10 150,7 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 1 ИЮЛЬ - 7 ИЮЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 1-7 июлларида “ЎзРТХБ” АЖ да 747,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 385,1 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Июнда ЎзРТХБнинг биржа савдолари орқали 77,8 млн сўмлик қимматбаҳо металлар сотилди

2019 йил июнь ойида “ЎзРТХБ” АЖнинг биржа савдолари орқали 77,8 млн сўмлик 10,1 минг грамм қимматбаҳо металлар сотилди. Тузилган битимларнинг ҳажми бўйича асосий қисмини кумуш эгаллади. Хусусан, биржа савдоларида 41,1 млн сўмлик 10,0 минг грамм Ag-1 маркали кумуш қуймаси сотилди. Савдо натижаларида шаклланган биржа нархи 1 грамм кумуш учун 4 115,1 сўмни ташкил этди.

Батафсил

Давлат харидлари бўйича сайёр қабули ўтказилди

“Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази ва “ЎзРТХБ” ” АЖ Тошкент филиали ҳамкорлигида Молия Вазирлиги Ғазначилиги худудий филиаллари масъул ходимлари учун Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш хамда давлат харидлари сохасидаги мутахассисларни билим ва малакаларини ошириш ва уларда амалий кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида семинар ўтказилди.

Батафсил

“Трастбанк” ХАБ, “Транскапиталбанк” ОАЖ ва “ЎзРТХБ” АЖ ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди

2019 йил 26 июнь куни Москва шаҳрида “Трастбанк” ХАБ, “Транскапиталбанк” ОАЖ ва “ЎзРТХБ” АЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Маморандум жорий йилнинг 30 май куни Урганч шаҳрида Россия ва Ўзбекистон Бош вазирлари даражасида ўтказилган қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши қарорини ижроси доирасида имзоланди.

Батафсил