Давлат харидлари бўйича сайёр қабули ўтказилди | Новости

03 Июл 2019

Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази ва “ЎзРТХБ” ” АЖ Тошкент филиали ҳамкорлигида Молия Вазирлиги Ғазначилиги ҳудудий филиаллари масъул ходимлари учун Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш хамда давлат харидлари соҳасидаги мутахассисларни билим ва малакаларини ошириш ва уларда амалий кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида семинар ўтказилди.

“ЎзРТХБ” АЖ Тошкент филиали Директори Фарход Махамедов ва Тошкент филиали мутахассиси Шерзод Кабулжанов ўз нутқларида Давлат харидлари тўғрисида маьлумотларни етказди ва иштироқчиларига давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz нинг хусусиятлари ҳақида маълумот берди. Электрон давлат харидлари механизми, шу жумладан, онлайн аукцион ва онлайн дўкон орқали харид қилиш тартиби тушунтирилди.

Молия вазирлиги ғазначилигининг худудий ходимлари томонидан Давлат харидлари тўғрисидаги қонун, электрон савдолар тизимида ишлаш, лотларни жойлаштириш ва савдоларда катнашиш юзасидан саволлар келиб тушди. Жумладан, савдолар жараёнида қўшимча закалат маблағларини киритиш, шахсий кабинет орқали битимни бекор қилиш, тузилган шартномалар доирасида мажбуриятларни тўла бажариш каби масалалар муҳокама қилинди.

Семинар якунида биржа мутахассислари семинар иштирокчилари қизиқтирган барча саволларга жавоб бердилар, киритилган таклиф ва мулоҳазалар кўриб чиқиш ва улар юзасидан тегишли қарорлар чиқариш учун қабул қилинди.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 9990