Хабарлар


“ЎзРТХБ” АЖ ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси ўртасида меморандум имзоланди

2020 йил 24 июлда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ўзчармсаноат уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Батафсил

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ расмий баёноти

2020 йил 23 июлда Kurbanoff.net Telegram каналида кислород концентраторининг нархлари тўғрисида маълумот эълон қилинди. Унга кўра давлат харидлари бўйича электрон дўкон eshop.uzex.uz вебсайтида кислород концентраторининг нархи 11,0 ва 30, 0 млн сўмни, olx.uz вебсайтида эса 7,7 млн сўмни ташкил этган.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (13 – 19 июль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 096,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,5% га камдир. Бунда сотувларнинг 87,3% - биржа савдолари, 3,6% - кўргазма-ярмарка савдолари, 8,4% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Биржа раҳбари билан мулоқот қилиш воситалари ишга туширилди

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқаруви раиси Зиёвиддин Бадриддинов аҳоли, тадбиркорлар, савдо иштирокчилари ва биржанинг бошқа мижозлари билан биржа фаолияти юзасидан самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ўзининг телеграм-боти ва электрон почтасини очди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ фаолиятининг 2020 йил I ярим йиллик якунлари

2020 йилнинг I ярим йиллик якунларига кўра “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 25 405,6 млрд сўмни ташкил қилди ва 2019 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 22% га ўсди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (6 июль – 12 июль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 6 июль – 12 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 160,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,6% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 87,8% - биржа савдолари, 5,0% - кўргазма-ярмарка савдолари, 6,5% - электрон давлат харидлари ва 0,7% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (29 июнь – 5 июль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 29 июнь – 5 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 078,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,7% га камдир. Бунда сотувларнинг 86,6% - биржа савдолари, 5,4% - кўргазма-ярмарка савдолари, 7,2% - электрон давлат харидлари ва 0,8% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Цемент нархининг ўсиш суръатлари пасайди

Якунланаётган ҳафтада Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида цемент нархларининг ўсиш суръатлари нисбатан пасайди.

Батафсил

Биржада импорт битимларини тузиш тартиби соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сон қарорини ижро этиш доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида чет эл валютасида амалга оширилган биржанинг импорт шартномаларининг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСО)га зарур ўзгартиришлар киритилди.

Батафсил