“ЎзРТХБ” АЖ ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси ўртасида меморандум имзоланди | Новости

24 Июл 2020
2020 йил 24 июлда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ўзчармсаноат уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
 
Меморандумни имзолашдан кўзланган асосий мақсад, электрон тижоратнинг замонавий усуллари ва механизмларидан фойдаланган ҳолда маҳаллий чарм-пойабзал маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш ва ташқи савдо географиясини кенгайтиришдир.
 
Ҳужжатда ўзаро иқтисодий муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантириш, чарм маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича тизимли ишларни ташкиллаштириш, уларни сотувчиси ва харидорлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, соҳада маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, ҳамда экспортни рағбатлантиришда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш назарда тутилган.
 
Кўзда тутилган режа ва ишларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар учун алоҳида ихтисослаштирилган электрон савдо платформасини ишлаб чиқилмоқда. 
 
Янги савдо тизимида электрон тижоратнинг барча афзалликлари ўз аксини топади. Хусусан электрон савдолар шаффофлик ва очиқлик тамойиллари асосида барча савдо иштирокчилар учун тенг имкониятлар таъминланган ҳолда онлайн-аукцион шаклида ўтказилади. Шунингдек тизимда биржада тузилган битимларни бажарилишини ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали кафолатлаш механизми ҳам қўлланилади. Бу ўз навбатида савдо иштирокчиларининг ўзаро ишончини таъминлайди ва томонларнинг шартномавий интизомини мустаҳкамлайди.
 
Чарм-пойабзал маҳсулотларини янги замонавий услубда сотилиши унинг харидорлари сонини кўпайиши ҳамда маҳсулотнинг етказиб беришнинг замонавий логистик занжирини яратиш имконини ҳам беради. 
 
Шунингдек, ҳамкорлик доирасида электрон савдоларнинг  потенциал иштирокчиларини излаш ва жалб қилиш, уларнинг билим ва малакаларини ошириш, шу жумладан биргаликда конференция ва таълим семинарларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 7226