Хабарлар


UZEX ҳафталик дайжести (15 – 21 ноябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 135,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 26,3% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 85,1% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 14,5% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Ҳафта якунида бензиннинг биржадаги нархи 9,5% га пасайди

15-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари якунларига кўра АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача сотилиш нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129,4 минг сўмдан 9 168,4 минг сўмгача, яъни 9,5% га пасайди.

Батафсил

Биржа фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

2021 йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Биржа савдолари ва электрон тижоратнинг ривожланиш натижалари ва таҳлили, бензин нархига таъсир қилувчи омиллар” мавзусида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг матбуот анжумани ташкил этилди ва тадбир марказий телеканалларда тўғридан-тўғри эфир орқали намойиш этилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (08 – 14 ноябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 8 – 14 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 690,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,4% га пастдир. Бунда сотувларнинг 82,7% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 16,7% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Биржа «Яшил макон» умумиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик дарахт ва кўчат экиш акциясида фаол иштирок этмоқда.

Батафсил

Биржанинг бензин бозоридаги ҳолат тўғрисида

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон республика товар хом-хом ашё биржасининг автомобиль бензини сегментида ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (01 – 07 ноябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 1 – 7 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 733,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,1% га пастдир. Бунда сотувларнинг 83,2% - биржа савдолари; 1,7% - кўргазма-ярмарка савдолари; 14,5% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Электрон танлов ва тендер тизимининг қамрови кенгайтирилмоқда

Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг etender.uzex.uz электрон танлов ва тендер савдо тизимида илк бор бюджет буюртмачилари иштирок эта бошлади.

Батафсил

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ расмий баёноти

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда биржа савдолари бўйича турлича фикр-мулоҳазалар билдирилиши муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Батафсил