2022 йил 12 март куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Комплаенс назорат, коррупцияга қарши курашиш ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси томонидан биржанинг барча таркибий бўлинмалари ва ҳудуддий филиаллари ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши кураш – давлат ва жамиятнинг бугунги кундаги устувор вазифаси” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинар давомида ходимларга коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, биржада коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг уcтувор вазифалари тушунтирилди ҳамда мазкур йўналишда биржада амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш ва коррупциянинг олдини олиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш ва Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли фармони ҳамда 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан “Йўл харита” ишлаб чиқилиб, унга асосан Биржада коррупцияга қарши курашиш борасида бир қатор тегишли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Биржада Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизими жорий этилди.
Шунингдек, Бошқарувнинг қарори билан 10 га яқин “комплаенс-назорат” тизимни жорий қилишга оид ички ҳужжатлар қабул қилиниб, 2021 йилнинг 23 мартида менежментнинг коррупцияга қарши тизими ISO 37001:2016 халқаро стандарти сертификатини олинишига эришилди.
Коррупция ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг статистик маълумотларига кўра, 2021 йилнинг ўтган 12 ойи мобайнида жами 6 294 нафар шахслар томонидан 7 953 та коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ жиноятлар содир этилган бўлиб, шундан 4 186 та жиноят давлат органлари ва ташкилотларининг 3 050 нафар ходимларинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларини бажариш жараёнида амалга оширилган.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига асосан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида бўлиши белгиланди.
Айни пайтда, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида барча биржа аъзолари ва мижозлар учун коррупцияга оид ҳаракатлар ҳақида ахборот бериш учун барча алоқа каналлари ишга тушурилган. Жумладан, биржанинг ишонч телефони, расмий вебсайти, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, телеграм бот каналлари орқали коррупцияга оид мурожаатларни юбориш мумкин.
Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб Биржанинг электрон порталида “коррупцияга қарши курашиш” йўналиши бўйича алоҳида саҳифа очилиб коррупцияга оид мурожаатларни юбориш каналлари ишга туширилди.
Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»
Курилди: 1301