Таклиф ҳажми ўсиши ҳисобига шакарнинг биржадаги нархи такроран пасайди | Новости

24 Мар 2022
2022 йил 24 мартда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг очиқ биржа савдоларига қўйилаётган шакар ҳажмининг сотувчи корхоналар томонидан қарийб 50 фоизга оширилиши эвазига шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 101,3 минг сўмдан 8 735,8 минг сўмгача, яъни 14 фоизга пасайди. Сўнгги икки савдо кунларида шакарнинг биржадаги нархи қарийб 30 фоизга арзонлашган.
 
Шакарнинг биржадаги нархининг пасайишига бозор воситаларини қўлланилиши, жумладан биржанинг шакар сегментида таклиф даражасини оширилиши ҳисобига эришилди.
 
Хусусан, 24 мартда биржа савдоларига жами 3 200 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан 2874 тоннаси, яъни 90 фоизи сотилди. Бунда, биржа савдолари орқали "Хоразм шакар" МЧЖ томонидан 1 600 тонна ва "Ангрен шакар" МЧЖ томонидан 1 274 тонна шакар сотилди.
 
Бундан аввал мамлакатимизда аҳоли ва корхоналарнинг талабини узлуксиз, етарли миқдорда ва барқарор нархларда шакар маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда ички бозорларда нархларнинг кескин ўзгаришининг олдини олиш тўлиқ таъминланганлиги тўғрисида маълумотлар берилган эди.
 

Источник : PR отдел АО "УзРТСБ"

Курилди: 4149