Электрон харидлар системасида иштирок этиш қоидалари

 

2013 йил 5 апрель, ПҚ-1948-сон “Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ 2013 йилнинг 1 майидан бошлаб устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) 100 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил қилинадиган алоҳида савдо майдончасида электрон савдолар воситасида харид қиладилар.

Ушбу ҳужжат  электрон шаклдаги корпоратив харидлар тизимига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, уларни амалга оширишда рақобатни ривожлантириш ва ошкораликни таъминлаш, табиий монополиялар субъектларининг товарлари ҳамда хизматлари нархларини мақбуллаштириш мақсадида қабул қилинган.

Хозирги кунда ЎзРТХБ томоноидан савдо майдончасида электрон савдоларда иштирок этиш қоидалари ишлаб чиқилган. Қоидалар билан танишиб чиқиш учун қуйидаги ҳаволалардан фойдаланинг:

Рус тилида

Ўзбек тилида