2020 йилнинг январидан биржа соҳасида нима ўзгаришлар кутилмоқда?
Тобора якунланаётган биржа фаолиятини сарҳисоб қилиш билан бирга, янги йилнинг дастлабки ойида соҳада қандай ўзгаришлар бўлиши кўпчиликни қизиқтирса керак. Шундай экан, 2020 йилнинг январь ойидан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолиятида нима ўзгаришлар кутилаётганлигини кўриб чиқамиз.
БатафсилUZEX биржаси 2019 йилни қандай якунламоқда?
Савдонинг оддийгина қонуни бор – ҳалоллик! Аслида савдода очиқлик, соғлом рақобат, тенглик, шаффофлик каби яна кўплаб тамойилларни ҳам санаб ўтиш мумкин. Аммо, буларнинг барчаси якунда барибир ана шу қонуният – ҳалолликка хизмат қилади.
Ҳафталик котировкалар: 8 киллограммдан ортиқ олтин сотилди
2019 йил 16 – 20 декабрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг бир қатор товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланди.
2019 ЙИЛ 16 - 22 ДЕКАБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2019 йилнинг 16-22 декабрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 993,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 26% га ўсиб, 476,3 млрд сўмни ташкил этди.
“ЎзРТХБ” АЖ Сирдарё филиалининг янги биноси очилди
2019 йил 21 декабрда Гулистонда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ Сирдарё филиалининг янги биносини тантанали равишда очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳафталик котировкалар: бензин нархи пасаймоқда
2019 йил 9 – 13 декабрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси устувор равишда пасайди.
2019 ЙИЛ 9 - 15 ДЕКАБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2019 йилнинг 9 - 15 декабрьларида “ЎзРТХБ” АЖ да 902,7 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 5,1%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 378,8 млрд сўмни ташкил этди.
“ЎзРТХБ” АЖ Қаршида матбуот-анжумани ўтказди
2019 йил 13 декабрда Қарши шаҳрида “Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. “ЎзРТХБ” АЖ Қашқадарё филиали ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси анжуман ташкилотчилари бўлди.
Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинди
Давлат харидлари тизимининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда уни янада такомиллаштириш ҳисобига корпоратив буюртмачилар, шу жумладан, стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналар маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда самарадорлигини ошириш, давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субектларини кенг қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрда “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4544-сонли қарори қабул қилинди.