Суюлтирилган газнинг биржадаги нархи пасайиб бормоқда | Новости

04 Окт 2019

Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархларнинг пасайиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг июль-сентябрь ойларида суютирилган газнинг биржа котировкаси 22,1% га, яъни маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4443,0 минг сўмдан 3460,3 минг сўмгача пасайди.

Нархнинг пасайиш тенденцияси куз-қиш мавсумнинг бошланиши ва суюлтирилган газнинг биржа савдоларига қўйилиш ҳажмларини ошиши билан боғлиқдир. Мисол учун, сўнгги уч ой мобайнида биржа савдолари орқали суюлтирилган газни сотиш ҳажми 49,8% га ошди.

Умуман олганда, 2019 йилнинг 9 ойи давомида “ЎзРТХБ” АЖ да биржа савдолари орқали 175,1 минг тонна суюлтирилган газ сотилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33% га камдир. Газнинг сотувида етакчиликни LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd - 52,9%, "Шуртаннефтгаз" МЧЖ – 13,4% ва “MUBORAK GAZNI QAYTA ISHLASH ZAVODI” МЧЖ – 12,2% улушлар билан эгаллашди.

Суюлтирилган газнинг сотиб олиш бўйича таркибий тузилмасида. Асосий харидорлар Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг автомобилларга газ қуйиш станциялари (АГҚС) эгалари бўлиб, уларнинг умумий улуши 71,7% дан ошди. Шу жумладан, Самарқанд вилоятининг улуши 36,2% ни ташкил этди.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 33344