Эълонлар


Биржа савдолари иштирокчилари диққатига!

Биржа савдоларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ заводи томонидан майдаланган олтингугурт бўйича минимал партияси (лот) 100 килограммга тенг бошланғич баҳоси 2 696 474 сўм бўлган 55805-сонли янги шартнома очилди. Биржа савдоларида барча тоифадаги истеъмолчилар иштирок этишлари мумкин.

Батафсил

Биржа мижозлари диққатига!

Биржа мижозлари диққатига! “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ мулоқот тизимлари хизматларидан фойдаланинг. Call- марказ: (+998 71) 207-00-33 Вебсайт: www.uzex.uz E-mail: info@rtsb.uz Facebook: www.facebook.com/UZEXofficial Twitter: twitter.com/uzexuz Instagram: www.instagram.com/uzexuz YouTube: UZEX MULTIMEDIA Telegram: https://t.me/uzexuz Telegram-бот: https://t.me/uzexfeedbackbot

Батафсил

Юридик шахслар диққатига!

“ЎзТТБРМ” ДУКнинг тартибига асосан биржанинг mobilraqam.uzex.uz веб сайти орқали Юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилот фақат бир дона талаб қилиб олинадиган рақамлар комбинациясида қисқа (4 рақамли) рақамини онлайн аукцион орқали ютиб олиб фойдаланиш мумкин.

Батафсил

Авторақам харидорлари диққатига!

Авторақамлар (Оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ) биржанинг ахборот тизимида рақобатли жараёнда ғолиб бўлганларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига берилади.

Батафсил

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси " акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР! "ЎзРТХБ " АЖ акциядорларга акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 19 март куни соат 11:00да ўтказилишини маълум қилади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб Интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган "Электрон овоз бериш - eVOTE " (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этувчи "ЎзРТХБ" АЖ акциядорлари реестрини шакллантириш куни: 2022 йил 15 март.

Батафсил

Биржа мижозлари диққатига!

"ЎзРТХБ” AЖ алоқа тармоғида техник ишлар режалаштирилганлиги муносабати билан 2022 йил 6 феврал куни соат 14:00 дан 19:00 гача биржа электрон тизимлари вақтинчалик иш фаолиятида бўлмайди, ушбу вақт оралиғида савдоси тугайдиган xarid.uzex.uz ва yarmarka.uzex.uz платформаларидаги лотлар бўйича савдоларнинг тугаш вақти 2022 йил 7 февралга кўчирилади.

Батафсил

Биржа аъзолари ва мижозлари диққатига!

Республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги ва мамлакатимизни айрим ҳудудларида электр таъминоти тўла тикланмаганлиги сабабли биржа фаолиятининг асосий принципларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдолари ва онлайн-аукцион иштирокчилар учун тенг шароит яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан савдоларни ўтказилиши бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Батафсил

Юбилей билан табриклаймиз!

Шўртан газ-кимё мажмуаси ташкил топганлигининг 20 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

Батафсил

ДИҚҚАТ! Ҳурматли “ЎзРТХБ” АЖ мижозлари!

2021 йил 23 ноябрь куни «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг Call-марказ рақами (71 207-00-33) вақтинча иш фаолиятида эмас. Барча савол ва мурожаатларни https://uzex.uz/ расмий сайтидаги чат ва https://t.me/uzexfeedback телеграм боти орқали йўллашингиз мумкин.

Батафсил