"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
"ЎзРТХБ" АЖ акциядорларга акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил
19 март куни соат 11:00да ўтказилишини маълум қилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб Интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган "Электрон овоз бериш - eVOTE" (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этувчи "ЎзРТХБ" АЖ акциядорлари реестрини шакллантириш куни: 2022 йил 15 март.
Кун тартиби:
- "ЎзРТХБ" АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
- "ЎзРТХБ" АЖнинг йиллик ҳисоботини ва 2021 йил бизнес-режанинг бажарилиш кўрсаткичларини, шунингдек "ЎзРТХБ" АЖнинг ривожланиш стратегияси бўйича кўрилган чора-тадбирлар бўйича ҳисоботни тасдиқлаш.
- "ЎзРТХБ" АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини тинглаш.
- Тафтиш комиссиясининг "ЎзРТХБ" АЖнинг 2021 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича хулосасини тинглаш.
- "ЎзРТХБ" АЖнинг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан Бухгалтерлик ҳисобининг миллий стандартлари ва Халқаро молиявий стандартлари асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлари текшируви бўйича аудиторлик хулосаларини кўриб чиқиш.
- "ЎзРТХБ" АЖнинг 2021 йилда САК (самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари) ва ИСК (Интеграл самарадорлик коэффициентлари) фоизлари ва миқдори ва ижро этилишининг (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2015 йилдаги №207-қарори иловасида келтирилган) "Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида"ги низомга мувофиқлиги юзасидан текширув ўтказган аудиторлик ташкилотининг ҳисоботини кўриб чиқиш.
- "ЎзРТХБ" АЖнинг корпоратив бошқарув тизимини қуйидагилар бўйича холисона баҳолаш натижалари юзасидан ҳисоботни тинглаш:
- 2021 йилда Корпоратив бошқарув кодексида белгиланган тавсияларга риоя қилиниши бўйича.
- давлат иштироки (улуши) бўлган корхоналар учун Корпоратив бошқарув қоидаларига риоя қилиниши юзасидан 2021 йилда ўтказилган мониторинг натижалари бўйича.
- "ЎзРТХБ" АЖ Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш.
- "ЎзРТХБ" АЖнинг қуйидаги ички меъёрий ҳужжатларига:
- "ЎзРТХБ" АЖнинг Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомига;
- "ЎзРТХБ" АЖнинг Умумий акциядорлар йиғилиши тўғрисидаги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш.
- "ЎзРТХБ" АЖнинг 2021 йилдаги соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар миқдорини, дивидендларни тўлаш тартиби, шакли ва муддатларини белгилаш.
- "ЎзРТХБ" АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган битимларни белгилаш.
- 2022 йилда ажратилиши мумкин бўлган ҳайрия ва беғараз ёрдамлар бўйича харажатларни маъқуллаш.
- "ЎзРТХБ" АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- "ЎзРТХБ" АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- "ЎзРТХБ" АЖ Бошқарув раисининг ва Бошқарув аъзоларининг ваколатлари муддатини узайтириш.
- "ЎзРТХБ" АЖ ижро органига 2022-2023 йилларда тўланадиган иш ҳақи ва компенсацияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
- Талаб қилиб олинмаган дивидендларни ҳисобдан чиқариш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77-уйда жойлашган Биржа биносида, 2022 йил 9 мартдан бошлаб акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача танишиб чиқишлари мумкин.
Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан http://evote.uz/ сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва ушбу йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш юзасидан саволлар бўйича (71) 207-00-33 (ички:1045) телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Акциядорлар ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзилларга юборишлари мумкин: info@uzex.uz, info@rtsb.uz.
Курилди: 1748