Биржа аъзолари ва мижозлари диққатига! | Объявления

25 Янв 2022
Республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги ва мамлакатимизни айрим ҳудудларида электр таъминоти тўла тикланмаганлиги сабабли биржа фаолиятининг асосий принципларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдолари ва онлайн-аукцион иштирокчилар учун тенг шароит яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан савдоларни ўтказилиши бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
 
1. Биржа савдолари бўйича 2022 йил 25 январда эрталабки сессиянинг соат 11:00 дан кейин ўтказилиши режалаштирилган савдолар 2022 йил 26 январга кўчирилади.
 
2. Электрон давлат харидлари, авторақам ва мобиль рақам онлайн савдолари ва кўргазма-ярмака савдо тизимларида 2022 йил 25 январь куни  соат 11-00 дан кейинги савдолар 2022 йил 26 январга кўчирилади.
 
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
 

Курилди: 1118