Ўзбек биржаси ва Украина Савдо-саноат палатаси ўртасида меморандум имзоланди
18 ноябрь куни ўзбек делегациясининг Украинага ташрифи доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Украина савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро келишув Меморандуми имзоланди.
БатафсилЎзбек биржаси ва Украинанинг йирик буғдой экспортчиси ўртасида баённома имзоланди
18 ноябрь куни ўзбек делегациясининг Украинага ташрифи доирасида «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти ва «РАМБУРС» хусусий акциядорлик жамияти ўртасида баённома имзоланди.
Украина агро ишлаб чиқарувчилари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йил 17 ноябрь куни Киев шаҳрида (Украина) Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ раҳбарияти ва Украина озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи компаниялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Оммавий спорт – оммавий сиҳатлик
Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш кишида соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантиради, касалликларга қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлайди, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилишга одатлантиради.
UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 ноябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 199,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,9% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 86,9% - биржа савдолари, 3,4% - кўргазма-ярмарка савдолари, 9,2% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
«СОЮЗРОССАХАР» вакиллари билан видеоанжуман ўтказилди
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни “Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси билан ҳамкорликда Россия шакар ишлаб чиқарувчилар иттифоқи (СОЮЗРОССАХАР) вакиллари иштирокида «Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржаси электрон савдо тизимлари орқали шакар маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш имкониятлари» мавзусида видеоанжуман ўтказди.
Спорт-соғлик гарови
Жаҳонда COVID-19 коронавирус пандемиясининиг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди.
Авторақамларни бериш тартиби ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 687-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 683-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 ноябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 2 – 8 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 121,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,5% га камдир. Бунда сотувларнинг 87,2% - биржа савдолари, 3,7% - кўргазма-ярмарка савдолари, 8,5% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.