Биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
Биржа савдо операцияларини янада кенгайтириш, товар-хом ашё биржалари ва уларнинг профессионал иштирокчилари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2022 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-430 -сон Қарори имзоланди.
Батафсил16-30 ноябрда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали
16-30 ноябрда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали
Биржанинг Хоразм филиалида пресс-тур ва давра суҳбати ўтказилди
Жорий йил 11 ноябрда “Биржада шаффофликни таъминлаш ва очиқ электрон савдоларини ўтказиш амалиёти” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Хоразм филиалига пресс-тур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Электрон дўкон ва аукционда тўлов суммасини дифференциал тарзда ўтказиш механизми жорий этилди
Давлат харидларида иштирок этаётган корпоратив буюртмачиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
UZEX ҳафталик дайжести (31 октябрь-6 ноябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 31 октябрь-6 ноябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 387,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,7% га пастдир.
UZEX ҳафталик дайжести (24-30-октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 24-30-октябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 532,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,4% га пастдир.
Давлат харидлари бўйича давра суҳбати ўтказилди
Жорий йил 28 октябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жаҳон банки ва Буюк Британия Халқаро тараққиёт вазирлиги кўмагида давлат харидларини ривожлантириш стратегияси дойиҳаси тақдимоти ва унинг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
UZEX биржаси Дубайда хорижий ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказди
2022 йил 27-28 октябрь кунлари Дубай шаҳри (Бирлашган Араб Амирлиги)да Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг БААдаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси кўмаклигида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакилларининг хорижий ҳамкорлар билан учрашувлари ўтказилди.
UZEX биржаси Покистон товар биржаси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди
2022 йил 26 октябрда Карачи шаҳрида (Покистон) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Покистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Покистондаги ваколатхонаси кўмаклигида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Покистон товар биржаси вакилларининг учрашуви уюштиришди.