Қандай қилиб брокер бўлиш мумкин?

 

Биржа савдоларида иштирок этиш хуқуқи ўрнатилган тартибда биржада брокерлик жойини олган шахслар – биржа аъзоларига берилади. Брокерлик фаолиятини фақат ЎзРТХБ да аккредитацяланган юридик шахслар олиб бора олади.

Брокерлик жойи битим асосида бир йил муддати билан ижарага берилади. Ижара ҳаққи биржа Бошқаруви томонидан трейдерлар сонини ҳисобга олган ҳолда тарифларга кўра белгиланади.

Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилган ҳолатда, аккредитация 20 кунлик муддат ичида қилинади:

а) биржа аъзолари сафига қўшилиш ҳақида ариза – илова №1;

б) юридик шахсни тасдиқловчи давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги паспортини тасдиқланган нусхаси;

в) биржа аъзолигига қўшилмоқчи бўлган даъвогарнинг бошлиқлик паспортининг тасдиқланган нусхаси;

г) биржанинг ХКП да ФШН (фойдаланувчининг шахсий номери) очиб берилиши учун ариза – илова №2

д) имзо ва мухрлар намуналари билан тўлдирилган бланка – илова №3;

е) трейдернинг ишга олиниши ҳақидаги буйруқнинг тасдиқланган нусхаси;

ж) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашувчи ва назорат қилувчи маъсул шахсни тайинланиши ҳақидаги буйруқнинг нотариал тасдиқланган нусхаси – илова №4;

з) трейдерлар ҳақида маълумотлар – илова №5;

и) трейдерларнинг паспорт нусхалари.

Раъд жавобини олган Даъвогар, камчиликларни бартараф этгандан сўнг биржага қайтадан керакли ҳужжатлар билан биргаликта аризани топшириш хуқуқига эга.