Биржа савдоларига импорт учун картошка қўйилди | Новости

05 dekabr 2022
Қозоғистон Республикасида етиштирилган жувел (Juwel) навли картошка Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг очиқ ички биржа савдоларига қўйила бошланди.
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти "ДЭН" қўшма корхонаси томонидан Олма-ота (Қозоғистон) шаҳрида жойлашган биржанинг хорижий савдо майдончаси орқали биржа савдоларига қўйилмоқда.
 
Сотувчи корхона томонидан биржада 20 тоннали лот билан иккита шартнома очилган. Маҳсулотни етказиб бериш шартлари – FCA Қозоғистон, Оқмола вилояти, Аршали тумани, Константиновка станцияси (омборхонадан олиб кетиш) ва DAP Тошкент шаҳридаги омборхона.
 
Биржа савдоларида иштирок этиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида онлайн аккредитациядан ўтиш ва биржанинг брокери билан шартнома тузиш лозим.
 
Маълумот учун: "ДЭН" қўшма корхонаси – 1993 йилда Қозоғистонда ташкил топган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йирик ишлаб чиқарувчиси ва экспортери (трейдер).
 

Манбаа : PR отдел АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 2094