Биржада ҳафталик экспорт ҳажми ўсишда давом этмоқда | Новости

05 iyun 2018

Жорий йилнинг 28 майдан 2 июнгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 594,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кўргазма-ярмарка савдоларида ва валюта савдо майдончасида ўсиш қайд этилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 653,3 млрд сўмдан 573,4 млрд сўмга пасайди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 29% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 18,0% ни эгаллади. Кейинги ўринда газ ва полиэтилен жойлашган бўлиб, унинг улуши 12,7% ни ташкил қилади.

Валюта савдо майдончаси орқали 3,86 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини техник мой ташкил этди. Унинг улуши 43%. Келишувларнинг кейинги қисми полиэтиленга тегишли. Унинг улуши 30% га тенг. Алюминнинг улуши 21 %га тенг. Парафин улуши эса 6 %ни ташкил қилади.

Жорий йилнинг 28 майидан  1 июнигача бўлган даврда биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан нефт маҳсулотлари, қурилиш материаллари, ёғ-мой материаллари ва бошқа товарларга 230 та стандарт биржа контрактлари очилди.

Кўргазма-ярмарка савдо

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 9,3% га ўсди ва 20,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 10,7 миллиард сўмни ёки 51,4 %ни ташкил қилди.

Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 13,7 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Бухоро филиали 1,8 миллиард сўмга тенг келишувларни имзолаган бўлса, Наманган филиали ҳам 1,6 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.

Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 12,3 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қора ва рангли металл маҳсулотлари (1,8 миллиард сўм), қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (1,8 миллиард сўм) жой олди.

Авторақамлар бўйича онлайн аукцион

Ўтган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 305 та автомобиль рақамлари сотилди. Уларнинг 286 таси жисмоний шахсларга, 19 таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,5 млрд сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 71,5 % биринчи тоифадаги авторақамлар, 19,7 % битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 8,8 % битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 83% га тенг. Кейинги ўринда Бухоро ва Фарғона вилоятлари авто ҳаваскорлари ҳар бири 3 % улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Самарқанд вилояти авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 2% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 9% га тенг.  

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 8975