Таъзия билдирамиз | Объявления

02 avgust 2021

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Жиззах филиалининг "SAMANDARBEKFAYZ" ХК брокерлик идораси (БИ-6551)нинг трейдери Исмоилов Фуркат Нодировичнинг ЙТХ оқибатида 40 ёшда бевақт вафот этиши муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз.

Исмоилов Фуркат Нодирович биржа соҳасида 17 йил давомида фидокорона меҳнат қилиб, эзгу ишлари билан чуқур из қолдирди. Ўзининг биржадаги фаолияти давомида ҳамкасблар ўртасида малакали мутахассис, оқкўнгил ва самимий дўст сифатида катта обрў-эътибор қозонди.

Марҳумнинг охиратини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига сабр берсин.

Ko'rildi: 2732