UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 сентябрь) | Новости

16 sentyabr 2024

Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 920,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 67,4% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 83,7% биржа савдоларига, қолган 16,3% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 656,1 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 127,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 941 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 20,1 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 444,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Буғдой

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 70 683,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 85 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 14 137,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 417,2 минг сўмдан 2 411,9 минг сўмгача пасайди.

Пахта ёғи

Ўтган ҳафта давомида биржа савдолари орқали 1 031,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 11 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 540,6 минг сўмдан 11 428,8 минг сўмгача пасайди.

Шрот

Биржа савдоларида 1 990,0 тонна шрот сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 12 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 398,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шротнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 995,0 минг сўмдан 4 903,3 минг сўмгача пасайди.

Ko'rildi: 334