UZEX ҳафталик дайжести (15 – 21 июль) | Новости

22 iyul 2024

Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 280,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 40,3% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 75,9% биржа савдоларига, қолган 24,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 549,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 122,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 810 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 16,4 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 730,7 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Цемент

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 178 040,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 35,6 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 588,7 минг сўмдан 585,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 73 та харидор иштирок этди.

Техник чигит

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 15 172,0 тонна техник чигит қўйилди ва ундан 6 799,0 тоннаси, яъни 44,8% қисми сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда техник чигит бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 109,0 минг сўмдан 3 450,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 та харидор иштирок этди.

Карбамид 

Биржа савдоларига 30 513,0 тонна карбамид қўйилди ва унинг 12 265,0 тоннаси, яъни 40,2% қисми сотилди.Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 130 та харидор иштирок этди. 

Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 758,3 минг сўмдан 3 716,7 минг сўмгача пасайган.

Кўрилди: 1453