“ЎзРТХБ” АЖ Сирдарё филиалининг янги биноси очилди | Новости

21 dekabr 2019
2019 йил 21 декабрда Гулистонда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ Сирдарё филиалининг янги биносини тантанали равишда очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Очилиш маросимида “ЎзРТХБ” АЖ, Сирдарё вилояти хокимлигининг раҳбарлари, масъул ходимлари ва мутахассислари, тадбиркорлар, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
 
 
 
Тадбирда айтиб ўтилганидек, “ЎзРТХБ” АЖ фаолиятининг асосий тамойилларидан бири барча савдо иштирокчилари, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун, уларнинг ҳудудий жойлашувидан қатъий назар, ҳудудий биржа инфратузилмаларини модернизация қилиш орқали тенг шароитларни яратиб беришдан иборатдир.
 
Бугунги кунда “ЎзРТХБ” АЖ да 13 та ҳудудий филиаллари, ҳамда республикамизнинг туман ва шаҳарларида жойлашган 300 дан зиёд савдо майдончалари ўз фаолиятларини самарали юритиб келишмоқда. Улар орасида биржанинг Сирдарё филиали алоҳида ўрин ва аҳамиятга эгадир.
 
Янги йил байрами арафасида “ЎзРТХБ” АЖ Сирдарё филиалининг қурилиш ишлари якунланди. Янги бинони ишга туширилиши филиал фаолиятини янада такомиллашуви, вилоятда кўрсатилаётган биржа хизматлари сифатини ошиши, ҳудудий электрон савдолар ҳажмини ўсиши, уларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этишга кўмак беради.
 
 
 
 
Филиалнинг янги биносида биржа хизматларини кўрсатиш учун замонавий шароитлар яратилди, хоналар замонавий мебель жиҳозлари ва технологик воситалар билан таъминланди, локал ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ) модернизация қилинди, юқори тезликдаги Интернет алоқаси, биржа котировкаларини намойиш этиш учун электрон табло, ҳамда узлуксиз электр манбаи ўрнатилди. Офиснинг кириш қисмида ресепшн-устуни, LED ахборот мониторлари, ахборот стендлари, ҳамда биржага ташриф буюрганлар учун компьютерлар ўрнатилган. Мижоз ва ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш учун алоҳида хоналар ҳам ажратилган. Брокерлик зали ва 33 та кўшимча хоналар биржа савдоларини ўтказиш ва бошқа бизнес жараёнлар учун мўлжалланган.
 
 
 
Сирдарё филиалининг янги биносининг хоналари кўриб чиқилганидан сўнг, “ЎзРТХБ” АЖ раҳбарлари ва масъул ходимлари оммавий ахборот воситалари вакилларининг қизиқтирган саволларга жавоблар бердилар. Биржанинг янги биносини тантанали очилиши доирасида Янги йил байрамига бағишланган хайрия тадбирлари ҳам ўтказилди.
 

Манбаа : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 8882