Оммавий спорт – оммавий сиҳатлик | Новости

17 noyabr 2020

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш кишида  соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантиради,  касалликларга қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлайди, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилишга одатлантиради.

2020 йил 30 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон фармони имзоланди. Барча идоралар ва ташкилотлар қаторида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятида ҳам ушбу фармон ижросини таъминлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Биржа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ҳафтанинг шанба кунларида спорт турлари бўйича мусобақалари ташкил этиш йўлга қўйилди. 2020 йилнинг 14 ноябрь куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ходимлари учун Тошкент шаҳридаги “Динамо” спорт мажмуасида эркаклар ўртасида футбол, аёллар ўртасида гимнастика бўйича мусобақалар ўтказилди.

Қувонарлиси, ходимлар ташаббус кўрсатиб спорт тадбирларига оила аъзолари, фарзандлари билан келмоқдалар. Бу ҳолат соғлом турмуш тарзининг бутун оила аъзоларида, айниқса болаликдан бошлаб шаклланишига олиб келади албатта.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 5943