UZEX ҳафталик дайжести (30 октябрь – 5 ноябрь) | Новости

06 noyabr 2023

Ўтган ҳафта давомида, яъни 30 октябрь – 5 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 975,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,9% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 80,9% биржа савдоларига, қолган 19,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 536,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 141,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 616 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,3 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 821,9 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Цемент

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 65 264,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 13,1 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 666,1 минг сўмдан 655,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 79 та харидор иштирок этди.

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 1 566,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 18 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 879,0 минг сўмдан 12 280,6 минг сўмгача пасайди.

Шрот

Биржа савдоларига 17 003,0 тонна шрот қўйилди ва унинг 5 297,0 тоннаси, яъни 31,2% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 23 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда шрот бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 187,3 минг сўмдан 3 779,5 минг сўмгача пасайди. Шротнинг ўртача кунлик сотув ҳажми 1 059,0 тоннани ташкил қилди.

 

 

Ko'rildi: 3269