UZEX биржасида савдолар ҳажми бир ҳафтада 33% га ўсди | Новости

21 aprel 2020

2020 йилнинг 13-19 апрелларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 084,1 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 33% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 27% га ўсиб, 386,0 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми ўтган хафтага нисбатан 33% га ошиб 749,9 млрд сўмдан 1 001,0 млрд сўмгача ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 3,7 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида полимер маҳсулотларининг улуши 38%, суюлтирилган газ 30%, ўсимлик ёғи 24% ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 8% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 29,8 млрд сўмни ташкил этди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 31% га кўпдир.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 52,2 млрд сўмни ташкил этиб, 19% га ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 18% га ошиб, 10,3 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 497 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 1,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 24,1% биринчи тоифадаги авторақамларга 50,9% иккинчи ва 24,9% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 6217