Ўтган ҳафтадаги экспорт ҳажми 2 миллион доллардан ошди | Новости

29 may 2018

Жорий йилнинг 21 майдан 27 майгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 672,4 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 4% га ортиқ эканлигини кўрсатди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 628,0 млрд сўмдан 653,3 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 24,3% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 18,4% ни эгаллади. Кейинги ўринда нефть маҳсулотлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 14,0% ни ташкил қилади.

Валюта савдо майдончаси орқали 2,70 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил этди. Унинг улуши 43%. Келишувларнинг кейинги қисми цинкка тегишли. Унинг улуши 37% га тенг. Пахта толасининг улуши 16 %га тенг. Техник мой улуши эса 4 %ни ташкил қилади.

Жорий йилнинг 21 майидан  25 майигача бўлган даврда биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан нефт маҳсулотлари, қурилиш материаллари, рангли метал, ёғ-мой материаллари ва бошқа товарларга 172 та стандарт биржа контрактлари очилди.

Кўргазма-ярмарка савдо

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 4,9% га ўсди ва 19,0 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 12,7 миллиард сўмни ёки 56,5 %ни ташкил қилди.

Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 10,0 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Бухоро филиали 5,0 миллиард сўмга тенг келишувларни имзолаган бўлса, Сирдарё филиали ҳам 3,1 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.

Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни қора ва рангли металлар банд этди. Бундай маҳсулотлар 7,0 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (3,4 миллиард сўм), кимё маҳсулотлари (3,3 миллиард сўм) жой олди

Авторақамлар бўйича онлайн аукцион

Ўтган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 59 та автомобиль рақамлари сотилди. Уларнинг 43 таси жисмоний шахсларга, 16 таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 761 млн сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 68% биринчи тоифадаги авторақамлар, 22% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 10% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Бухоро вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 23% га тенг. Кейинги ўринда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари 22% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона ва Самарқанд вилоятлари авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 12% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 31% га тенг.  

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 9325