Savol-javoblar



Биржа савдоларга қўйилган маҳсулотлар рўйхатини қаердан олиш мумкин?

Биржанинг веб-сайтида жойлашган котировкалар рўйхатидан.

Биржа савдолари қачон ўтказилади?

Биржа савдолари вақт жадвалига мувофиқ.

Биржа савдоларида маҳсулотларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Шартнома-топшириғи, харидор-сотувчининг қарори, юкориликвидлик ва монопол турдаги маҳсулотлар учун, низомларга мувофиқ маҳсулотларни сотиб олишни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Битимни рўйхатга олинмаслик ҳолатларини кайси комиссия кўриб чиқади?

Интизом комиссияси.

Брокер харидор/сотувчи биржавий шартномани расмийлаштиришдан бош тортган ҳолда, унга нисбатан қандай жарималар қўлланилади?

Агар битим қиймати энг кам иш ҳақини 50 баробаригача бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳакининг 0,5 баробари, агар битим қиймати энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳаки 1 баробари, агар шартнома қиймати энг кам иш ҳақи 1000 баробаригача бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳаки 5 баробари, агар битим қиймати энг кам иш ҳақи 1000 баробаридан юқори бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳакининг 10 баробари.

Брокерлик идораси ва мижоз ўртасида иш муносабатлар қайси ҳужжат орқали тартибга солинади?

Шартнома-топшириқ орқали.

Брокерлик идорасига нисбатан жарима санкцияларини қўллаш кайси комиссия ваколатида?

Интизом комиссияси.

Келишмовчилик ҳолатларини кайси комиссия кўриб чиқади?

Арбитраж комиссияси.

Котировкалар рўйхатига қандай махсулотлар киритилиши мумкин?

Котировкалар руйхатига киритилиши мумкин булган маҳсулотлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

маҳсулотлар улгуржи савдога қўйилади;
маҳсулотлар бир турдаги стандарт кўринишга эга булади;
маҳсулотлар савдога доимий тарзда қўйиб борилади;
маҳсулотнинг маълум бир партияси бўлмаган ҳолатда, у бошқа бир партия билан алмаштирилиши мумкин;
махсулотни савдога қўйилган ҳолатда уни олдиндан текшириш талаб килинмайди;

 

Қайси сабабларга кўра биржа битими ўз кучини йуқотиши мумкин?

1. Ўз вақтида тўлов амалга оширилмаса ёки маҳсулотни етказиб берилмаган ҳолатларда.

2. Арбитраж ва Интизом комиссияларининг карорларига мувофиқ.

Листинг комиссиясининг ишчи органи қайси бўлим ҳисобланади?

Маклериат.

Маҳсулотларни график кўринишида киритиш механизми қандай?

Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 57 –сонли қарорига мувофиқ 05.02.2004 йилдан бошлаб графиклар Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдикланади ва биржага юборилади. Маклериатдан филиал маклерларига электрон почта орқали ва биржа савдо иштирокчиларига веб-сайт орқали тақдим этилади.

Маҳсулотни котировкалар руйхатига киритиш учун неча кун талаб этилади?

Маҳсулотни савдога киритилиши ҳакидаги Листинг комиссиясининг қарори қабул қилингандан кейин икки иш куни мобайнида.

Маҳсулотни котировкалар рўйхатига киритиш учун нима қилиш керак (релистинг)?

Маҳсулотни котировкалар рўйхатига қайта киритиш ҳақидаги сотувчининг сўровномаси.

Меьёрий-ҳукукий ҳужжатларнинг талаблари бажарилмаган тақдирда қандай жарималар қўлланилади?

Юқорида келтирилган ҳолатда айбдор деб топилган биржа аъзосига энг кам иш хақининг 2 баробарида жарима солинади. Йил мобайнида айнан шу қоидабузарлик такрорланган ҳолатида энг кам иш ҳақининг 4 баробари, 2 маротадан ортик такрорланган ҳолатида эса энг кам иш ҳақининг 4 баробарида. Йил мобайнида айнан шу қоидабузарлик 3 маротабадан ортиқ такрорланса – акредитация тўхтатилишига олиб келади.

Релистинг нима?

Маҳсулотни котировкалар рўйхатига кайта киритилиши.

Ҳар бир маҳсулот учун аниқ кафолат қиймати нимага асосан ўрнатилади?

Ҳуқуқий-меьёрий актлар ёки битим шартларига мувофиқ.

Экспорт шартномасини тузиш учун қандай ҳужжатлар зарур?

Экспорт шартномаси, экспорт битимининг реестри, харидорнинг брокерга буйруғи, харидор билан тузилган шартнома-топшириғи, сотувчи билан шартнома-топшириғи, маҳсулот учун омборхона маълумотномаси.

Янги стандарт турдаги биржа битимларни очиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим?

Листинг комиссиясининг низомига кўра – маҳсулотни котировкалар рўйхатига киритиш хакидаги сўровнома, кафолат хати, омборхона маълумотномаси ва маҳсулот келиб чикишини тасдиқловчи ҳужжатлар.