Таъзия билдирамиз | Объявления

29 iyul 2020
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Самарқанд филиалининг 13071-сон брокерлик идорасининг трейдери Бадалов Диёр Илхомовичнинг 29 ёшда бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.
 
Бадалов Диёр Илхомович Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида брокерлик фаолияти билан 2010 йилдан буён самарали юритиб келган эди.
 
У биржа ва брокерлар жамоаси орасида ҳам меҳнатсевар ва маъсулиятли ходим, ҳам халол, самимий ва яхши инсон сифатида ҳурмат қозонган.
 
2019 йил якунига кўра энг юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Самарқанд филиалининг энг яхши брокери эътирофига сазовор бўлган.
 
Марҳумнинг охиратларини обод қилиб, яқинларига сабр берсин.
 

Ko'rildi: 29790