Давлат харидлари бўйича биржанинг янги хизмати ишга туширилди | Новости

07 avgust 2024

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси давлат харидлари электрон тизимининг танлаш ва тендер etender.uzex.uz савдоларида давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилган эълонга харид иштирокчиларини таклиф қилиш имконияти яратилди.

Бунинг учун давлат буюртмачиси шахсий кабинет орқали исталган харид иштирокчиларига тегишли SMS хабар юборишлари мумкин бўлади.

Мазкур янгиликдан мақсад буюртмачилар ва харид иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, давлат харидлари тизимида рақобатни рағбатлантиришни янада такомиллаштиришдан иборат.

Кўрилди: 567