Биржа раҳбарияти ҳудудларда фуқароларни сайёр қабулларини ўтказди | Новости

16 avgust 2023
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ раҳбарияти тасдиқланган жадвалга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабулларини давом эттирмоқда.
 
Хусусан, 2023 йил август ойида биржа раҳбарияти томонидан жойларда аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш, ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказди.
 
Тадбирларда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ҳудудий филиалларининг бошқарувчилари ва мутахассислари, брокерлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда электрон савдоларининг бошқа иштирокчилари қатнашдилар.
 
Учрашувлар давомида биржа савдолари ва электрон давлат харидларини ташкил этиш тартиб-таомиллари, шунингдек, бугунги кунда биржа соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва янгиликлар билан таништириб ўтилди, биржа мижозларига яратилаётган шароитларга оид қабул қилинган ҳукумат қарорларининг мазмун моҳияти батафсил тушунтириб берилди.
 
Сайёр қабулларда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида биржа соҳаси билан боғлиқ юзага келаётган муаммо ва камчиликларни кўриб чиқиш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш орқали уларнинг биржадаги иштирокини кенгайтириш мақсадида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил тушунтириш ва тегишли жавоблар берилиб, билдирилган таклиф-мулоҳазаларни ўз вақтида ҳал этиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
 
Тадбирлар давомида биржада сотиладиган товарлар рўйхатини кенгайтириш, биржада экспорт ҳамда импорт операцияларини янада енгиллаштириш, янги спот савдо тизимини такомиллаштириш, биржа савдолари, давлат харидлари савдо тизимларида янги қулайликларни яратишга доир саволлар ва таклифлар келиб тушди.
 
Ўтказилган сайёр қабуллар якунларига кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, тадбиркорлар ва биржа аъзолари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ижро учун қабул қилинди.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 1946