Milliydokon электрон савдо тизимида йил бошидан буён қарийб 100,0 млрд сўмлик битимлар тузилди | Новости

18 iyun 2020

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича Milliydo’kon савдо тизими ишга туширилганидан буён, яъни 2020 йил 1 январдан бугунги кунгача қарийб 100,0 млрд сўмлик 30 434 та битимлар тузилди. Бу давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz да жами тузилган битимлар ҳажмининг 6,8% ни ташкил қилади.

Тузилган битимларнинг 60% бюджет буюртмачилари, 40% корпоратив буюртмачиларининг улушларига тўғри келган. Мазкур тизимда амалга оширилган электрон савдолар натижасида жами 4,4 млрд сўмлик бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг маблағлари иқтисод қилинган.

Давлат харидлари бўйича энг йирик битимлар Бухоро вилоятида тузилган бўлиб, унинг улуши 15% ни ташкил қилди. Кейинги ўринларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти – 13%, Фарғона вилояти – 11% атрофида қайд этилди.

Айни пайтда, Milliydo’kon савдо тизимида 5,6 мингдан зиёд буюртмачи ва товар етказиб берувчилар рўйхатдан ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Milliydo’kon савдо тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарорига мувофиқ жорий этилган бўлиб, мазкур тизим давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини беради. Савдолар бюджет буюртмачилар учун milliydokon.uzex.uz ва корпоратив буюртмачилар учун emilliydokon.uzex.uz вебсайтларида онлайн тарзда ўтказилади.

Давлат харидлари бўйича электрон савдоларида иштирок этиш учун маҳаллий тадбиркорлар xarid.uz давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтишнинг ўзи етарли.

Манбаа : PR отдел АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 6382