UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 ноябрь) | Новости

16 noyabr 2020

Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 199,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,9% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 86,9% - биржа савдолари, 3,4% - кўргазма-ярмарка савдолари, 9,2% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 474,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 23,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 548 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 2,9% биринчи тоифадаги авторақамларга, 10,6% иккинчи, 14,1% учинчи, 12,2% тўртинчи,  18,9% бешинчи ва 41,3% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 041,7 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 4 333,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 866,0 тоннаси, яъни 43,1% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 134 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 13 016,0 минг сўмдан 12 851,1 минг сўмгача, яъни 1,3% га пасайди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 13 457,2 минг сўмни ташкил этди.

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархларни пасайиш динамикаси тикланди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 8 320,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 6 468,0 тоннаси, яъни 77,7% сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 284,9 минг сўмдан 6 107,6 минг сўмгача, яъни 2,8% га пасайган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 6 139,5 минг сўмни, импорт қилинган 3-категорияли шакарнинг ҳафталик котировкаси эса 6 351,7 минг сўмни ташкил этди.

Цемент

Нархларни пасайиш ҳолатлари биржанинг цемент бозорида ҳам кузатилди. Бу мамлакатимизда қурилиш мавсумини якунланганлиги билан боғлиқ. Ҳафта давомида биржа савдоларига 217 771,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 203 603,0 тоннаси, яъни 93,5% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 43,6 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 535,7 минг сўмдан 506,0 минг сўмгача, яъни 5,5% га пасайган.

Бензин

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 24 541,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 19 642,4 тоннаси, яъни 80,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 53 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 320,1 минг сўмдан 5 317,2 минг сўмгача пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 388,1 минг сўмни, АИ-91 – 5 945,5 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 3753