«ЎзРТХБ» АЖга ISO 9001:2015 (O’z DSt ISO 9001:2015) халқаро ва миллий сертификациялари топширилди | Новости

03 may 2017
2017 йилнинг 2 майида “ЎзРТХБ” АЖнинг марказий офисида сифат менежменти тизимини халқаро ISO 9001:2015 ва миллий O’z DSt ISO 9001:2015 стандартлари талабларига мувофиқлик сертификатларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. 
 
Мазкур сертификатлар “ЎзРТХБ” АЖни биржа савдолари, кўргазма-ярмарка савдолари, электрон давлат ва корпоратив харидлар, ҳамда электрон тижорат соҳасида ISO 9001:2015 стандартлари талабларига мослигини тасдиқлайди.
 
Биржанинг Сифат менежменти тизими (СМТ)ни сертификатлаш сертификатлаш бўйича халқаро миқёсда тан олинган орган CERT International (Словакия) томонидан ўтказилди. Сертификатлар CERT International компаниясининг Козоғистон ва Марказий Осиё бўйича Ҳудудий директори Марат Хабибулин томонидан “ЎзРТХБ” АЖнинг Молия бўйича директори Кристина Прокудинага тантанали равишда топширилди.
 
Сертификат топшириш пайтида “ЎзРТХБ” АЖнинг Молия бўйича директори Кристина Прокудина сертификатнинг қабул қилиш бу биржада сифат менежменти ишончли фаолият юритишини тасдиқлайди ва унинг мавқеини ҳам мамлакатимизда, ҳам дунё миқёсида ошишига хизмат қилади деб таъкидлаб ўтди.
 
СМТни жорий этиш бўйича олиб борилган ишлар бир йил мобайнида давом этиб, ушбу даврда сифат йўналиши бўйича биржанинг сиёсати шаклланди, бизнес-жараёнлар белгиланди, СМТни ички стандартлари ишлаб чиқилди, ҳамда менежмент тизимини ички аудити ўтказилди. Биржанинг миссия ва қадриятлари асосини ташкил этувчи биржанинг мижозларига эътибори ва унинг инновацияларга мойиллиги мазкур мавқеига эришишда ёрдам берди.
 
Янги тизим тақдим этилаётган биржа хизматларни юқори сифат даражасини мунтазам равишда таъминлаш ва биржа фаолиятининг доимий равишда такомиллаштиришга йўналтирилган.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 12294