Давлат ва корпоратив харидларига оид баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссияси “ЎзРТХБ” АЖ нинг доимий иш олиб борувчи органи хисобланади. У ўз вазифаларини Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 166-сонли билан тасдиқланган “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ амалга оширади.
Комиссиянинг вазифаси электрон аукцион савдо иштирокчиларининг давлат ва корпоратив харидларига оид бахслар ва келишмовчилиларни судгача бўлган ҳолатларини ҳал қилишдан иборат.
Комисиия ваколатларига қуйидагилар киради:
а) аукцион савдолар натижаси бўйича шартномаларни тузишни рад этган ёки бошқа сабабларга кўра бош тортган етказиб берувчиларга нисбатан чоралар қўллаш;
б) шартномаларни тузишни рад этган ёки бошқа сабабларга кўра бош тортган етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестирига киритиш;
в) қайта аниқланган ҳолатларга асосан етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестиридан чиқариш;
г) етказиб берувчилар ва буюртмачилар номидан иш олиб борувчи агентларни савдо интизомларини бузганлари учун давлат харидлари бўйича аукцион савдоларида иштирок этиш имкониятидан маҳрум этиш юзасидан қарор қабул қилиш;
д) Комиссия ваколатига кирган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Кичик бизнес субъектларининг маҳсулотларини қўллаб қувватлаш маркази Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.