Биржа савдоларида тузилган битимларнинг бажарилишини молиявий кафолатлаш мақсадида битимлар бўйича ҳисоб-китоб ишлари Ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали бажарилади. Тузилган битимларни кафолатлаш сотувчи ва сотиб олувчи томонидан ҲКПда очилган шахсий ҳисоб рақамига кафолат маблағини ўтказиш билан амалга оширилади. Агар тарафлардан бири ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда кафолат маблағи зарарларни қоплаш мақсадида иккинчи томонга ўтказилади.
Кафолат битимларни амалга ошириш учун сотувчи ва сотиб олувчи ҲКПдаги шахсий ҳисоб рақамларига биржа томонидан тасдиқланадиган қоидаларда назарда тутилган гаров суммасини ўтказади. Биржа битими рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, битимнинг белгиланган тўлов муддати давомида сотиб олувчи олди-сотди шартномага асосан молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши учун сотувчининг ҲКПдаги ҳисоб рақамига қўшимча маблағни ўтказиши шарт.