2019 ЙИЛ 23 - 29 ДЕКАБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

03 yanvar 2020

2019 йилнинг 23-29 декабрларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 948,0 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 452,7 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 812,4 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали 760,3 минг АҚШ долларлик 3000 тонна нефт маҳсулотлари сотилди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 48,6 млрд сўмни, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 8,9 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 18,4% ни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 83,0 млрд сўмга тенг бўлди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 17,0 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 839 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 21,5% биринчи тоифадаги авторақамларга, 50,1% иккинчи ва 28,5% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Манбаа : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 9726