2019 ЙИЛ 5 АВГУСТ - 11 АВГУСТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

12 avgust 2019

2019 йилнинг 5-11 августларида “ЎзРТХБ” АЖ да 795,4 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 391,5 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 618,0 млрд сўмдан 681,5 млрд сўмга, ёки аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10,3% га юқори. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати аввалги ҳафтага нисбатан бир неча маротабага ўсиб, 6,0 млн АҚШ долларни ташкил этди. Экспортнинг таркибида пахта толаси 52%, полиэтиленнинг турли маркалари 33%, пиролиз газолини 12%, ва саноат мойлари 3% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 29,6 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 5,7 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 19,2% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 81,8 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 16,7 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 716 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 17,5% биринчи тоифадаги авторақамларга 50,8% иккинчи ва 31,7% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Манбаа : Пресс-служба АО УзРТСБ

Кўрилди: 12806