2019 ЙИЛ 15 ИЮЛЬ - 21 ИЮЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

22 iyul 2019

2019 йилнинг 15-21 июлларида “ЎзРТХБ” АЖ да 690,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 351,9 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 592 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 1,6 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида пахта толаси 55%, полиэтиленнинг турли маркалари 17%, ҳар хил нефт маҳсулотлари 11%, ва бошқа маҳсулотлар 17% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 34,7 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 2,4 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 14,5% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 60,2 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 8,5% га ўсди, яъни 14,8 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 799 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,3 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 21,4% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,4% иккинчи ва 30,2% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Манбаа : Пресс-служба АО УзРТСБ

Кўрилди: 13249