2019 ЙИЛ 06 МАЙ - 12 МАЙ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

13 may 2019

2019 йилнинг 06-12 майларида “ЎзРТХБ” АЖ да 796,5 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 12,9% ошган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 315,1 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 607,7 млрд сўмдан 712,1 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали 2,6 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилиб, аввалги хафтага нисбатан 52,1% га пасайиш бўлган. Экспорт таркибида пахта толаси маҳсулотлари 54%, полиэтилен турли маркалари 28% ва гач эса 18% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳафталик ҳажми 15,1 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 1,7 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 11,6% ни эгалади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида 66,7 млрд сўмлик битимлар тузилиб, 6,4% га пасайди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 12,2 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 573 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 22,7% биринчи тоифадаги авторақамларга, 50,1% иккинчи ва 27,2% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Манбаа : Пресс-служба АО УзРТСБ

Кўрилди: 8925