Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинди | Новости

09 dekabr 2019
Давлат харидлари тизимининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда уни янада такомиллаштириш ҳисобига корпоратив буюртмачилар, шу жумладан, стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналар маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда самарадорлигини ошириш, давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субектларини кенг қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрда “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4544-сонли қарори қабул қилинди.
 
Мазкур хужжат билан қуйидагилар таъминланади:
 
1. 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3487-сон қарори билан тасдиқланган стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналар:
 
-энг яхши таклифларни танлаб олиши йўли орқали амалга ошириш ҳақида эълон 15 кундан кам бўлмаган муддатга махсус ахборот порталига жойлаштирадилар;
 
-мазкур харидлар бўйича харид комиссиясининг баёнини махсус ахборот порталига 2 иш куни муддатга жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирадилар;
 
-давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар тўғрисида маълумотларни 3 иш кундан кечиктирмасдан махсус ахборот порталига тузилган шартномалар реестрига киритадилар;
 
-харидларни электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали қонунда белгиланган мезонларга мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда; 
 
2. 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат буюртмачиларига электрон дўконнинг қўшимча сахифасидан фойдаланган ҳолда, давлат харидларини ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида амалга ошириш ҳуқуқи берилади. Бунда, электрон дўконнинг қўшимча саҳифасида харид қилиш тартиб-таомили якунига кўра товар (иш, хизмат) мавжуд эмаслиги сабабли шартнома тузилмаган бўлса, давлат буюртмачиси электрон дўконнинг асосий сахифасидан фойдаланадилар;
 
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти билан биргаликда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталидаги электрон дўкон савдо майдончасида давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри) кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида амалга ошириш имкониятини берувчи қўшимча саҳифа яратилмоқда.
 
Мазкур қарорнинг тўлиқ матни билан “ЎзРТХБ” АЖ расмий вебсайтининг Меъёрий-ҳуқуқий актлар бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин. 
 

Манбаа : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 12472