Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортни рағбатлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5286-сонли ҳамда 2018 йил 29 ноябрдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5587-сонли Фармонлари ижросини таъминлаш, хусусан “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ва “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки раҳбарларининг Москва шаҳрига ташрифи доирасида, жорий йилнинг 29 ноябрида Ўзбекистон элчихонасининг Россия Федерациясидаги ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва “Азия Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки ўртасида уч томонлама ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум” имзоланди.
Мазкур Меморандум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сонли қарорида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш доирасида “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва “Азия Инвест Банк” ҳамкорлигидаги фаолиятини ривожлантириш, мижозлар ўртасидаги ҳисоб-китоб операцияларини ҳисобварақлари орқали амалга ошириш учун ягона хизмат кўрсатиш механизмини жорий этиш ва алоҳида инфратузилмани такомиллаштиришни таъминлайди.
Ушбу механизм биржа савдолари ҳисоб-китобларини оптималлаштиришда қўшимча банк воситаларидан фойдаланишга имкон бериш билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ташқи савдо ҳажмини ошириш бўйича стратегик вазифаларни ҳал қилиш учун ҳам хизмат қилади.
Имзоланган Меморандум, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига алоҳида эътибор беришни ҳам назарда тутади.
Источник : Пресс служба АО "УзРТСБ"
Ko'rildi: 8775