2019 ЙИЛ 9 - 15 ДЕКАБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

16 dekabr 2019

2019 йилнинг 9 - 15 декабрьларида “ЎзРТХБ” АЖ да 902,7 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 5,1%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 378,8 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 721,6 млрд сўмдан 762,9 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 916,6 минг АҚШ долларга тенг товарлар сотилди. Экспортнинг таркибида пиролизли газолин улуши 50%, саноат мойи улуши 26%, полимер маҳсулотлари 20% ва бошқа маҳсулотлар улуши 4% ни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 23,4% га ўсиб 36,6 млрд сўмга етди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 12,3 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 33,7% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 99,7 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 22,7 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 776 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18,4% биринчи тоифадаги авторақамларга 47,4% иккинчи ва 34,1% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Манбаа : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 10841