Листинг комиссияси

Комиссия Раиси – М. Тўйчиев

Комиссия аъзолари: С. Валиева 

                                  Т. Турдиқулов

                                  Х. Турғунов

​                                  Е. Кичайкина (Котиб)

Листинг комиссияси товарларни биржа савдоларига қўйилиши учун рухсат бериш ва уларни биржа котировка лист (листинг)га қўшиш ёки чиқариш (делистинг), ҳамда қайта киритиш  (релистинг) қарорларини қабул қилади.

Комиссия товарни биржа котировка листига қўшиш тўғрисидаги аризани 7 иш куни давомида кўриб чиқади.

Товарни ишлаб чиқарувчининг аризаси келиб тушганидан сўнг унинг биржа бюллетенига киритиш масаласи уч иш кунидан кечкиртирилмасдан кўриб чиқилади. Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш ва унда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Листинг комиссияси улар ва биржа мижозлари ўртасида келиб чиқаётган мунозараларни арбитраж комиссиясига топшириш ҳуқуқига эга.

Листинг комиссияси ҳар чоракда "ЎзРТХБ" АЖ Бошқармасига ўз фаолияти ҳақида маълумот беради.
Комиссия таркиби "ЎзРТХБ" АЖ Бошқаруви томонидан тасдиқланади.