Коронавирус

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарори талабларига риоя қилиниши ва Республикада коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон республикаси товар хом-ашё биржаси 2020 йил 26 мартдан бошлаб, барча ҳужжат ва ёзишмалар фақат электрон шаклда қуйидаги электрон манзиллар орқали қабул қилинишини эълон қилади.

E-XAT электрон тизими: uzex@exat.uz
 
Электрон почта: info@rtsb.uz

 

Коронавирус инфекциясининг олдини олиши бўйича республика махсус комиссиянинг 2020 йил 22 мартдаги қарори муносабати билан:

  1. «ЎзРТХБ» АЖ барча ходимлари ва трейдерлари карантин режими ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиниши таъминлансин.

  2. 2020 йил 23 мартдан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖ марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари (савдо майдончалари) га кирувчи барча ходимлар, трейдерлар, мижозлар ва бошқа ташриф буюрувчилар шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб) билан киришлари таъминлансин.

  3. Биржа ходимлари, трейдерлар ва мижозлар билан қўл бериб қўришиш, бир жойда учтадан ортиқ бўлиб тўпланиш ман этилади. Ўзаро мулоқотлар имкон қадар алоқа воситалари ёрдамида амалга оширилсин.

  4. «ЎзРТХБ» АЖ барча таркибий бўлимларида карантин режими якунлангунга қадар оммавий тақдимотлар, семинарлар, форумлар, очиқ эшиклар кунлари ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказилиши қолдирилсин ёки зарурат туғилса масофадан, яъни алоқа воситалари ва бошқа ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилсин.

  5. COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида қўшимча саволлар туғилган тақдирда (+71) 276-49-66 (@koronavirusinfouz) телефон рақами орқали Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг Санитария ва эпидемиология назорати агентлигига мурожаат қилинсин.